Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Leopard 2'ни топшириш учун «кичик коалиция» тузиши мумкин
Агар Германия Украинага Leopard 2 танкларини етказиб бериш ҳақида ўйламаса, Полша буни ўз зиммасига олади, деди бош вазир Матеуш Моравецкий. Бунинг учун Варшава Киевни танклар билан таъминлайдиган «кичик коалиция» тузади, дея тушунтирди у.
Фото: DPA
Агар Германия ҳукумати Leopard 2 жанговар танкларини Украинага бермаса, Полша Киевни ўз арсеналларидан «замонавий жиҳозлар» ва «замонавий танклар» билан таъминлайдиган давлатлардан иборат «кичик коалиция»ни тузади, деди 22 январь, якшанба куни PAP агентлигига берган интервьюсида Полша бош вазири Матеуш Моравецкий. У Германия канцлери Олаф Шольцнинг Украинага Leopard танкларини етказиб бериш борасидаги позициясини кескин танқид қилди. «Германиянинг бу борадаги позицияси қабул қилиниши мумкин эмас», - деди Моравецкий.
«Россиянинг тажовузкор уруши туфайли ҳар куни бегуноҳ одамлар ҳалок бўлмоқда. Россия бомбалари Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Фуқаролик нишонлари зарбага олинмоқда, аёллар ва болалар ҳалок бўлмоқда», - деди Полша бош вазири.
Рамштайндаги Украина бўйича алоқа гуруҳининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишидан олдин ҳам Полша Leopard танкларини Украинага ўз захираларидан ўтказишга тайёрлигини билдирди, аммо бунинг учун биринчи навбатда Германиянинг ушбу ҳарбий техникани ишлаб чиқарувчи мамлакат сифатида розилиги керак. Германия ҳозирча рози бўлган ягона нарса - уларнинг қанчасини Украинага топшириш мумкинлигини кўриш учун Leopard танкларини инвентаризация қилиш.
Мавзуга оид
09:54 / 28.03.2026
Полша минглаб ўзбекистонликларни ишга олмоқчи
11:53 / 25.03.2026
Полшада Ўзбекистон фуқароси вафот этди
18:09 / 23.03.2026
Полшалик эркак ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун назарий имтиҳондан 139-уринишда ўтди
08:30 / 23.03.2026