Марказий банк 2023 йилда 8,5–9,5 фоиз инфляцияни прогноз қиляпти
Йилнинг I чорагида ЯИМнинг ўсиши маълум даражада секинлашиши мумкин. Регулятор 2023 йил якунида 4,5–5 фоиз иқтисодий ўсиш ва 8,5–9,5 фоиз йиллик инфляцияни прогноз қилмоқда.
Марказий банк бошқаруви 26 январ куни йиллик асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш юзасидан қарор қабул қилди.
Макроиқтисодий ривожланиш прогнозларига кўра, I чоракда ЯИМ ўсишининг маълум даражада секинлашиши бўйича эҳтимол юқори ва 2023 йил якунида иқтисодиётнинг 4,5–5 фоизга ўсиши ва йиллик инфляция 8,5–9,5 фоиз доирасида шаклланиши прогноз қилинмоқда.
Марказий банк релизига кўра, базавий инфляциянинг ўсувчи динамикаси ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар даражаси, иккинчи томондан, ташқи иқтисодий шароитлар ва таклиф омилларидаги хатарлар пул-кредит сиёсати таъсир доирасини қисқартириши мумкин.
«Марказий банк пул-кредит шароитларининг талаб, нархлар ва инфляцион кутилмаларга таъсирини синчковлик билан баҳолашда давом этади. Кўрилаётган чора-тадбирлар талаб ва таклиф мутаносиблигини таъминлаш ҳамда инфляциянинг прогноз коридори доирасида шаклланишига ва 5 фоизлик ўрта муддатли таргетига эришишига қаратилади», – дейилади расмий хабарда.
Иқтисодиётда долларлашув пасайишда давом этади
Ўтган йилнинг иккинчи ярмидан иқтисодиётни молиялаштириш жараёнларида таркибий ўзгаришлар кузатилиб, банклар кўпроқ ички ресурслардан фойдаланган ҳолда фаолият юритишга ўтиши тезлашди. Бу, ўз навбатида, мавжуд молиявий имкониятлар самарали мобилизация қилиниши билан биргаликда иқтисодиётдаги долларлашув даражаси пасайишига хизмат қилди. Бу жараён жорий йилда ҳам давом этиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 2022 йил якуни бўйича ЯИМ ўсиши Марказий банкнинг октябрь ойидаги прогнозларига мос бўлиб, 5,7 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
08:10 / 02.11.2024