26 январдан бошлаб «Фарғона – Қувасой – Қизил-қия» халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.  

«Фарғона ва Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Қизил-қия шаҳри ўртасида амалга ошириладиган ушбу қатнов икки чегарадош давлат ўртасидаги алоқалар учун муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади», дейилади хабарда. 

Бу қатнов 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган эди. 

Қайд этилишича, Қирғизистоннинг «Қизил-қия ПАТП» ва Ўзбекистоннинг «Daewoo Trans Servis» корхонаси томонидан амалга ошириладиган қатнов йўналиши умумий масофаси 39,5 км ни ташкил этади. Йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланган. 

Микроавтобуслар Қизил-қия ва Фарғонадан тонги соат 7:20 да ҳаракатни бошлайди.