Тошкентда Nexia-1’да ёнғин чиқди, Хоразмда Nexia-3 зовурга тушиб кетди
Ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган. Хоразмда эса ҳайдовчи эҳтиётсизлик қилган.

Фото: Тошкент шаҳри ЙҲХБ
Тошкент шаҳри Бектемир туманида 28 январ куни Nexia-1 автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ТҲАЙ кўчаси «Қўйлиқ Универсал савдо мажмуаси» автотураргоҳи рўпарасида ҳаракатланиб кетаётган М.М. бошқарувидаги Nexia-1 мотор қисмида носозлик юзага келган.
Электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин содир бўлган. Ёнғин Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган. Ёнғин сабабли тан жароҳати олганлар йўқ.
28 январ куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Nexia зовурга тушиб кетди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилишича, шу куни соат 08:23 да Хоразм вилояти ФВБга Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси эҳтиётсизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, Урганч шаҳар Наврўз шаҳарчасидан оқиб ўтувчи зовурга тушиб кетгани тўғрисида хабар тушган.

Айтилган манзилга зудлик билан ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилларни зовурдан олиб чиқди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Тавсия этамиз
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:36 / 17.06.2025
Тошкентда сифати кафолатланмаган дорини 16 минг долларга сотаётган шахс ушланди

08:16 / 07.06.2025
Тошкентда кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди

12:00 / 05.06.2025
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади

15:08 / 04.06.2025