Нукусда қутқарувчилар портлаган уй вайроналари остидан 5 ёшли қизни чиқариб олди
Нукус шаҳридаги газ портлаган 4 қаватли уй вайроналаридан бир киши жасади топилди ва 5 ёшли қиз қутқариб қолинди.

Фото: Видеодан кадр
Нукус шаҳрида кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган. ФВВ матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, юзага келган кинетик зарба натижасида бино конструкцияларига қисман шикаст етган. Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли идоралар ходимлари етиб бориб, қидирув-қутқарув ва бинонинг қулаган конструкцияларини тозалаш ишларини амалга оширмоқда.

Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қиз турли даражадаги жароҳатлар билан қутқарувчилар томонидан чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.
Бино конструкциялари орасидан қидирув-қутқарув ишлари олиб бориш жараёнида бир нафар фуқаронинг жасади топилган.
Айни вақтда бинонинг конструкцияларини тозалаш ишлари давом этмоқда.
Воқеа юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилди.
Бундан аввалроқ ушбу портлаш вақтида жароҳатланган икки киши шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мянмадаги зилзила: Европа Иттифоқи 2,5 млн евро ёрдам ажратди
Жаҳон | 09:10
-
Зеленский АҚШнинг ҳарбий ёрдамини қарз деб тан олишдан бош тортди
Жаҳон | 09:00
-
Малайзия Ўзбекистонда ҳалол инсулин ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
Ўзбекистон | 08:40
-
Россия Марказий банки нефт нархининг қулаши ва санкциялар кучайтирилишини банкларда синаб кўрди
Жаҳон | 08:30
Мавзуга оид

20:27 / 28.03.2025
Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосар ва ФВВ академиясига янги бошлиқ тайинланди

16:13 / 23.03.2025
Қорақалпоғистонда юк машинасининг баки портлаб кетди. Жароҳат олганлар бор

13:28 / 09.03.2025
ФВВ газ таъминоти ўчиб қайта ёнганда қандай иш тутиш бўйича муҳим қўлланмани эслатди

10:52 / 05.03.2025