Фото: Президент матбуот хизмати

Жамоат транспорти ҳайдовчиларига қўйиладиган кунлик тушум «плани» белгилаш амалиёти бекор қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилишда маълум қилди.

Давлат раҳбари бу соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, қанча кўп автобус олиб келинмасин, жойлардаги транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизими ўзгармаса, аҳоли эҳтиёжига яраша хизмат кўрсатиб бўлмайди. Барча ҳудудларда аҳоли учун янги уй-жой, мактаб, боғча, шифохона ва бошқа муассасалар барпо этилаяпти, лекин транспорт соҳаси бу ўзгаришлардан орқада қолиб, бугунги ривожланиш талабларига мос келмаяпти.

Айрим вилоят марказларида жамоат транспортини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмагани, жойларда айрим автобус йўналишлари ишламаётгани, бекатлар етишмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Транспорт корхоналари кунлик «тушум плани»ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг «энг даромадли» пайтида (эрталаб соат 8-10 да, кечқурун соат 17-19 да) ҳаракатланишга одатлангани танқид қилинди. Қолган вақтда йўловчилар узоқ кутиш ёки таксида юришга мажбур.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу муносабат билан президент соҳада молиялаштириш, автобус йўналишларини ташкил этиш, автопаркни янгилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади.

Хизмат сифатига – автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб