31 январ куни куни Бухоро вилояти судида ўтган йил ёзида Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликларда қатнашган 22 кишига нисбатан ҳукм эълон қилишни бошлади.

Раислик қилувчи судя Е. Абибуллаев айбланувчилар Лолагул Қаллиханова, Азамат Турданов, Аҳмад Исматуллаев ва Азамат Нуратдинов суд залидан озодликка чиқарилишини эълон қилди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, А.Турданов, А.Исматуллаев ва А.Нуратдиновга 4 йилу 5 ой озодликни чеклаш жазоси, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган Л.Қаллихановага эса синов муддати билан 3 йиллик шартли жазо тайинланган.

Журналист Қаллиханова уюшган гуруҳга бирлашиб, ижтимоий тармоқлар орқали сепаратизм (айирмачилик) ғоялари билан йўғрилган, аҳолини оммавий тартибсизликка даъват қилувчи материалларни тарқатиб келганликда айбланганди.

Прокурор унга 11 йиллик қамоқ жазоси сўраганди.

Суд ҳукмига кўра, Лолагул Қаллиханова ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 24 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 7 йил 5 ой 6 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.

Азамат Нуратдинов

Мўйноқ туманидаги 9-мактаб ўқитувчиси, блогер бўлган Нуратдинов 2 июл куни Қонликўл туманида одамларни оммавий тартибсизликларга даъват қилувчи материалларни тарқатиб келиб, оммавий тартибсизликларда етакчилик қилган.

Суд ҳукмига кўра, у ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтириган 6 ой 13 куни чегирилиб, ўташ учун