Ўзбекистон | 14:32 / 04.02.2023
7046
1 дақиқада ўқилади

Арипов: «2022 йилда Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан савдо айланмаси 17 млрд долларни ташкил этди»

Ўзбекистон кузатувчи давлат мақомида ЕОИИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. 

Фото: Kun.uz

Бу ҳақда 3 февраль куни Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида маълум қилди

«Биз асосий савдо ҳамкорларимиз қаторига кирувчи ассоциациянинг барча мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш тарафдоримиз. Эътиборлиси, глобал инқирозга қарамай, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан мураккаб шароитларга мослаша олдик ва иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарини топдик. Ўзаро алоқалар туфайли ўтган йили Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 33 фоизга ўсиб, 17 миллиард долларни ташкил этди», — деди у. 

Унга кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда иттифоқ мамлакатлари билан 1000 дан ортиқ янги қўшма корхона ташкил этилган бўлиб, уларнинг сони 5 мингдан ошди. 

Мавзуга оид