Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўп қаватли уйлар “кийинтирилмоқда”. Бу совуқ ва иссиқда ёрдам берадими?
Пойтахтнинг Чилонзор, Учтепа туманлари ва Тошкент вилоятининг Ангрен, Чирчиқ шаҳарларида эски кўп қаватли уйларни реновация қилиш бошланди. Турар жойларнинг фасадларига базальт плиталар ўрнатилмоқда.
Январь ойида кузатилган аномал совуқ сабабли кўп қаватли уйларни иситишда муаммолар пайдо бўлди. Бу айниқса, Тошкент шаҳрида кўпроқ сезилди. Шундан сўнг бош вазир Абдулла Арипов раислигида қаттиқ совуқ шароитида қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда 31 мингта уйнинг фасад қисми босқичма-босқич базальт қопламага ўтказилиши айтилди.
Ҳозирда республиканинг бир неча ҳудудларида эски кўп қаватли уйларни реновация қилиш бошлаб юборилди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг маълум қилишича, ишлар дастлаб Тошкент шаҳрининг марказий иситиш тизими билан боғлиқ муаммоли ҳудудларида бошланган.Синов тариқасида Чилонзордаги Оқтепа ва Учтепадаги Боғобод маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар танланган.
“Пойтахтимизнинг Учтепа ва Чилонзор туманларида 3 та энг ёмон ҳолатдаги уйни олиб, намуна сифатида модернизация қиляпмиз. Аҳолимиз қисқа вақт ичида, ҳали қишдан чиқмасданоқ натижасини кўради. Базальт толали қоплама деворга ўрнатилгач, натижа 7-8 кунда сезила бошлайди. Чунки, қопламадан сўнг, деворнинг ўзи ҳам исиб олиши керак”, — деди қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, базальт ватаси қишда иссиқликни, ёзда салқин ҳавони тутиб қолишга ёрдам беради. Бундай шаклда изоляция қилинган уйларда энергия сарфи кескин камаяди ҳамда ташқаридаги шовқиннинг уй ичида эшитилиши анча пасаяди.
Жараён республика бўйича босқичма-босқич амалга оширилади.
Мавзуга оид
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
22:34 / 05.06.2026
Қурилганига 50 йилдан ошган уйларни қайта режалаштириш тақиқланди
19:31 / 04.06.2026
2018 йилдан кейин қурилган ноқонуний уйларнинг тақдири нима бўлади?
09:46 / 26.05.2026