Унда Испаниядан мамлакатга тўғридан тўғри ва чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйиш ҳамда мамлакат сайёҳлик салоҳиятини Испания ва Лотин Америкаси ҳудудларида кенг тарғиб этиш орқали сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида бунга мутасадди ташкилотлар, сайёҳлик компаниялари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун инфотур ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Оскар Лацо ўзининг Ўзбекистонга ўтган йилдаги сафари чоғида мамлакат сайёҳлик соҳаси мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашув чоғида мамлакатга инфотур ташкил қилиш масалалари муҳокама этилганини маълум қилар экан, шунга кўра жорий йил 17-24 март кунлари 26 нафардан иборат гуруҳ аъзолари учун «Мадрид - Истанбул - Тошкент - Самарқанд - Бухоро - Хива - Урганч - Истанбул - Мадрид» йўналиши бўйича инфотур режалаштирилганини, ушбу гуруҳ таркибидан Испания ва Мексика турагентлари, блогерлар, ютуберлар, инфлюенсерлар ва ОАВ вакиллари жой олганини айтди.

Оскар Лацо 2022 йил март ойида амалий сафар билан мамлакатда бўлган эди.