Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қўлёзмаларни рақамлаштиришда Миср тажрибасидан фойдаланади
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Миср китоблар ва миллий архивлар уйи Бош ҳайъати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми лойиҳасини мутахассислар даражасида муҳокама этиш мақсадида онлайн музокаралар ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистонда сақланаётган қўлёзмаларни тиклаш, уларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) ва архивлаштиришда Миср тажрибасидан фойдаланиш, соҳада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни Ўзбекистон ва Миср ўртасида иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши давомида имзолаш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026