Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) тарқатган сўнгги маълумотга кўра, кеча Тошкент вақти билан соат 19.00 да қутқарувчилар вайроналар остидан олган қурбон бўлганларнинг умумий сони 50 нафарга етган.
Аввал хабар берилганидек, кеча эрта тонгда Ўзбекистондан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Ҳатайга етказилди. Мазкур бортнинг ортга қайтишида вайронкор зилзилада жабрланган Ўзбекистоннинг 11 нафар ва Қирғизистоннинг 6 нафар фуқароси Тошкентга эвакуация қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасига бориб, турк халқига яна бир бор ҳамдардлик билдирди.
Сўнгги маълумотларда Туркияда ҳалок бўлганлар сони 17 134 кишидан, жабрланганлар сони 66,1 минг кишидан ошгани, 6444 та бино вайрон бўлгани хабар қилинмоқда.







