Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия камикадзе дронлар билан яна Украинага ҳужум қилди
11 февралга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина ҳудуди бўйлаб учувчисиз учиш аппаратларини учирди, Запорижжя, Миколайив ва Киев вилоятларида ҳаво тревогаси режими эълон қилинди.
Днипропетровск ва Одесса вилоятларидаги гувоҳлар ҳавода портлашларни қайд этишди, эҳтимол бу ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Днипропетровск вилоятининг Криворожск туманида дронлардан бири муҳим инфратузилма объектига урилган, деб хабар қилмоқда "Юг" оператив қўмондонлиги.
Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти минтақада инфратузилма объектларига қаратилган камида тўртта "Шаҳед" камикадзе дронлари уриб туширилгани ҳақида хабар берди.
10 февраль куни Россия яна Украинага дронлар билан ҳужум қилганди.
Украинанинг бир қатор вилоятларида Россия қўшинлари томонидан учувчисиз учоқлар учирилиши муносабати билан ҳаво огоҳлантириш режими ишга туширилди.
Днипропетровск вилояти аҳолиси маҳаллий вилоят ҳарбий маъмурияти томонидан ҳужум ҳақида огоҳлантирилди, Миколайив вилоятида камида битта учувчисиз учиш аппарати уриб туширилди, деб хабар берди вилоят полиция бошқармаси бошлиғи Сергей Шайхет.
Мавзуга оид
16:13
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026