Ўзбекистон ва Афғонистон «Ҳайратон — Мозори Шариф» темирйўлидан фойдаланиш бўйича янги келишув тузди
Термизда Афғонистон темирйўл бошқармаси ва «Sogdiana trans» ўртасида «Ҳайратон-Мозори Шариф» темирйўлида эксплуатация ишларини давом эттириш тўғрисида янги келишув имзоланди. Янги келишувга кўра, «Sogdiana trans» «Ҳайратон-Мозори Шариф» темирйўлига яна 2 йил хизмат кўрсатадиган бўлди.

Фото: Ўзбекистон темирйўллари
12 феврал куни Афғонистон темирйўл бошқармаси ва «Sogdiana trans» ШК ўртасида «Ҳайратон-Мозори Шариф» темирйўлида эксплуатация ишларини давом эттириш тўғрисида янги келишув имзоланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темирйўллари» матбуот хизмати хабар қилди. Янги келишувга кўра, «Sogdiana trans» икки йил давомида ўз фаолиятини давом эттиради.
Бундан ташқари, томонлар биргаликда «Мозори Шариф» бекатига юкларни етказиб беришни тезлаштиришни келишиб олган. Шунингдек, Афғонистон темирйўллари бошқармасининг маҳаллий мутахассисларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган.
10−11 феврал кунлари Афғонистонга 714 та юк вагони етказилган. Бугунги кунга қадар юкларни етказиб бериш давом этмоқда», — дейилади «Ўзбекистон темирйўллари» матбуот хизмати хабарида.
Жорий йил 1 февралидан Ўзбекистондан Афғонистонга темирйўл қатнови вақтинча тўхтатилганди. «Ўзбекистон темирйўллари» бунга икки давлат ўртасида тузилган шартнома ўз вақтида бажарилмагани сабаб бўлганини маълум қилди.
8–10 феврал кунлари Термизда Афғонистон темирйўллари бошқармаси делегасияси билан учрашув ўтказилди. Унинг натижасида Афғонистон темирйўл бошқармаси ва «Sogdiana trans» ШК ўртасида Ҳайратон−Мозори Шариф темирйўлини эксплуатация қилишни келгусида давом эттириш бўйича янги шартнома имзолашга келишилди ва икки давлат ўртасида юк ташуви тикланди.
Узунлиги 75 км, лойиҳа қиймати 129 млн доллар бўлган «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўли «Ўзбекистон темирйўллари» томонидан 2010 йил ноябр ойида қуриб битказилган. Уни бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини 2011 йил декабридан бери «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ шуъба корхонаси «Sogdiana trans» амалга ошириб келмоқда.
Ўтган 12 йил давомида Афғонистон темирйўллари лойиҳадан 315 млн доллар қийматида даромад олган. Бундан ташқари, ушбу темирйўл линияси орқали Афғонистонга бир неча минг тонналаб гуманитар ёрдам, озиқ-овқат, нефт, буғдой, металл ва халқ эҳтиёжи учун бошқа зарур товарлар ва саноат маҳсулотлари етказиб берилган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Март ойида автотранспорт воситалари савдоси 3 фоизга камайди
Иқтисодиёт | 08:12
-
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди
Жамият | 08:09
-
Ҳиндистон Франциядан Rafale қирувчи самолётларини сотиб олди
Жаҳон | 08:00
-
Amazon орбитага Starlink учун рақобатчи бўлган сунъий йўлдошларни учирди
Фан-техника | 07:50
Мавзуга оид

12:35 / 25.04.2025
Афғонистон «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўли бўйича Ўзбекистон билан шартномани узайтирди

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

11:41 / 17.04.2025
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

07:02 / 16.04.2025