13-15 февраль кунлари бўлиб ўтган ушбу сафар давомида Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида транспорт ва транзит юк ташувлари масалалари бўйича Қўшма ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши ўтказилди. 

Унда Транскаспий халқаро транспорт йўлаги ҳамда 6 давлат (Озарбойжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон) темирйўл тузилмалари иштирокида ташкил этилган CASCA+ мультимодал транспорт йўлаги орқали юк ташувлар ҳажмини ошириш, шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш, ташув жараёнларида қулай шароитни яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Озарбойжоннинг ерусти транспорти қўмитаси, «Озарбойжон темирйўли», «Боку халқаро денгиз савдо бандаргоҳи», «Озарбойжон Каспий денгиз кемачилиги» компанияси ҳамда Боку кемасозлик заводи раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувлар давомида Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт юкларини Озарбойжон ҳудуди орқали Европа ва Америка қитъаси давлатларига ташувларни узлуксиз ташкил этиш, юк ташувлар харажатини ва муддатини қисқартириш, тариф имтиёзларини кенгайтириш, порт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш ҳамда логистика занжирини яратиш бўйича музокаралар олиб борилди.