Малайзияга бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига маҳаллий талаблар эслатилди
Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг ноябрь ойида Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг «Тошкент-Куала-Лумпур-Тошкент» йўналиши бўйича мунтазам ҳаво қатновлари тикланганидан сўнг ушбу мамлакатга бораётган фуқаролар сонининг ўсиши кузатиляпти, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ҳозирги вақтда Малайзияга кириш учун Ўзбекистон фуқароларига 30 кунгача виза талаб қилинмайди. Шу боис Малайзиянинг миграция қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистондан бораётган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари шарт:
- амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаган хорижга чиқиш паспорти;
- мазкур давлатга кирган санадан бошлаб 30 кун ичида қайтиш ёки учинчи давлатга бориш авиачиптаси.
Шунингдек, паспорт назоратидан ўтаётганда фуқаролардан меҳмонхона (ётоқхона)ни банд қилганлиги тўғрисида ҳужжат ва мамлакатда бўлишлари учун етарли маблағ мавжудлигини тасдиқлаш талаб қилиниши мумкин.
Зарур ҳолларда Малайзия ИИВ Миграция департаменти вакиллари чегара ўтиш жойларида (Куала-Лумпур халқаро аэропорти ва бошқалар) чет эл фуқароларига мамлакатга киришни рад этиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси Малайзияга саёҳат қилишни режалаштираётган ватандошларни маҳаллий ҳокимият органлари талабларини инобатга олишга чақирди.
Мавзуга оид
13:27 / 21.11.2024
Ўзбекистон фуқаролари Малайзияда қонуний асосда иш билан таъминланиши мумкин
12:01 / 21.11.2024
Малайзия университети билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилади
10:10 / 29.10.2024
Малайзия Ўзбекистон давлат идораларига қуёш панелларини ўрнатишни бошлайди
15:52 / 25.10.2024