Ўзбекистон | 14:55 / 25.02.2023
23148
1 дақиқада ўқилади
Реклама
Krantas Group жаҳон бозорида енгил бронланган автони тақдим этди
БААда IDEX-2023 халқаро мудофаа кўргазмаси давом этмоқда. Кўргазмада Ўзбекистоннинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиси бўлмиш Krantas Group томонидан ишлаб чиқилган Tarlon ва Qalqon номли модернизация қилинган янги енгил бронланган автомобиллар тақдим этилди.
Бу автомобилларга дунёнинг турли мамлакатлари вакиллари баҳо берди. Автомобиллар колонналарни қўриқлаш ва кузатиб бориш, санитар ташувлар, муҳандислик, радиациявий, кимёвий ва биологик разведка ҳамда қуролли қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.
Krantas Group ҳимоя даражаси Европа стандартларига мос келадиган ўз муҳандислик маҳсулотининг сифатидан фахрланади. Бу автомобилларга хориж мамлакатлари қизиқиш билдиришди ва келгусида етказиб бериш бўйича шартномалар тузилди.
Реклама ҳуқуқи асосида