Ўзбекистонга янги парвоз йўналиши: Ал-Кувайт — Самарқанд — Ал-Кувайт йўналишини очган Airbus А320 самолёти анъанавий тарзда сув аркаси билан, экипаж ва йўловчилар эса гуллар билан кутиб олинди.

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Jazeera Airways Ўзбекистонга парвозларни 2021 йилда бошлаган. Ал-Кувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта — душанба, сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Наманганга — душанба, чоршанба ва жума кунлари.

Jazeera Airways Кувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси ўз терминалига эга халқаро аэропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.