Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Jazeera Airways Ал-Кувайт ва Самарқандни боғлайди
Кувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Ал-Кувайт ва Самарқандни тўғридан тўғри рейслар билан боғлайди.
Ал-Кувайт — Самарқанд — Ал-Кувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозлар AirbusА320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи парвоз эса 2023 йил 1 мартга мўлжалланган.
Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Jazeera Airways Ўзбекистонга парвозларни 2021 йилда бошлаган. Кувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта — душанба, сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Кувайтдан Наманганга — душанба, чоршанба ва жума кунлари.
Jazeera Airways Кувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси ўз терминалига эга халқаро аэропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026