Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон суд тизимида «ягона дарча» принципи жорий этилади
Сенат ўттиз еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан «Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.
Қонун давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартларга мос ҳолда такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонунда маъмурий суд ишларини юритишни «суднинг фаол иштироки» тамойили асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш белгиланмоқда. Ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга зарарни ундириш талаби бўйича ҳам маъмурий судга киритиш ҳуқуқи тақдим этилмоқда. Маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларга нисбатан суд жарималарини қўллаш, такроран ижро қилинмаганлиги учун суд жаримасини оширилган миқдорда қўллаш белгиланмоқда. Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмлари жорий қилинмоқда.
Судлар тизимида «ягона дарча» тамойилини кенг жорий этиш, бунда судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш юритишни тугатишни тақиқлаш ҳамда даъво аризаси, ариза, шикоятларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш кўзда тутилмоқда. Иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочисининг чиқарган қарори устидан иқтисодий судга эмас, балки маъмурий судга шикоят қилиш белгиланмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026