Жамият | 17:49 / 02.03.2023
14123
1 дақиқада ўқилади

Тошкент Тиббиёт академиясида Зулфияхоним таваллудининг 108 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди 

Тошкентдаги Адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия Исроилова таваллудининг 108 йиллиги муносабати билан “Сени куйлайман, ҳаёт!” номли тадбир ўтказилди.

Тошкент тиббиёт академияси томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, шоирлар, педагоглар, кенг жамоатчилик, талаба-ёшлар, шоиранинг шогирд ва яқинлари иштирок этишди. ТТА да ўтказилган махсус танлов ғолиблари эълон қилинди ва рағбатлантирилди.

Маросимда академияда таҳсил олаётган хорижлик талабалар шоира ижодидан шеърлар ўқишди. Олий таълим муассасасининг Зулфия номидаги стипендияси  соҳиблари тақдирланди.

 Шунингдек, ТТA томонидан чоп этилган шеърий тўплам тақдимоти ўтказилди. Тадбир қатнашчиларига Тошкент тиббиёт академиясининг совғалари ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг китоблар жамланмаси топширилди.

Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид