Тадбир давомида Марказий Осиё давлатлари ва Мўғулистонни ўлим жазосидан холи минтақага айлантириш масаласи юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов ўз нутқида «Яшаш ҳуқуқи — ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқи бўлиб, унга бу ҳуқуқни давлат эмас, балки Яратганнинг ўзи ато этган», дея Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзларидан иқтибос келтирди.
Тадбир иштирокчилари Марказий Осиёни ўлим жазосидан холи минтақага айлантириш ташаббусини биргаликда илгари суриш бўйича келишувга эришдилар.
Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 27 февраль – 4 март кунлари Женева шаҳрида (Швейцария) БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг (ИҲК) 52-сессияси Юқори даражадаги сегменти ишида иштирок этди.







