Ўзбекистон | 10:53 / 08.03.2023
6720
1 дақиқада ўқилади

Кореяда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига имтиёзли стоматология ёрдами кўрсатилади

Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида «Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси» ва Tops Dental стоматология клиникаси ўртасида ҳамкорлик ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Томонлар ушбу давлатда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига имтиёзли шартларда стоматологик ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришдилар.

Ушбу клиника янги, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда юқори малакали шифокорлар стоматологик хизматларнинг тўлиқ спектрини тақдим этади.

Учрашув натижасига кўра, томонлар Уюшма аъзоларига 20 фоизгача чегирма берилишига келишиб олдилар.

Келгусида мазкур ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Кореянинг бошқа шаҳарларида ҳам тиббий имтиёзлар билан таъминлаш масаласини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид