Тбилисидаги намойиш кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлар билан тарқатилди
Гуржистон Ички ишлар вазирлиги «чет эл агентлари» ҳақидаги қонунга қарши намойишчиларни махсус воситалардан фойдаланиш билан таҳдид қилиб, тарқалишга чақирди. Кейин махсус кучлар кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланган.
Гуржистон махсус кучлари 7 март, сешанба куни Тбилисидаги парламент биноси олдида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонуннинг қабул қилинишига норозилик билдирган митинг иштирокчиларига қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланди.
Чет эл агентлари ҳақидаги қонун қабул қилинишига қарши чиққан мухолифат митинги бир неча соатдан бери давом этмоқда. Парламент олдидаги майдонга бир неча минг мухолифатчи йиғилди, деб хабар беради «Интерфакс». Руставели проспектида намойишчилар полицияга Молотов коктейли улоқтиришди. Видеолар Telegram-каналлар томонидан эълон қилинган. Ёнғин сув пуркагичлар билан ўчирилди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Гуржистон Ички ишлар вазирлиги норозилик акцияси зўравонликка айланганини даъво қилган баёнот берди. Унинг иштирокчилари, идора маълумотларига кўра, парламентга кириш йўлларидан бирини тўсишга уринган ва «вазирлик ходимларига нисбатан зўравонлик» қўллаган. «Агар иштирокчилар полициянинг қонуний талабларига бўйсунмаса ва ҳуқуқ-тартибот ходимларига қаршилик кўрсатса, полиция қонунда белгиланган мутаносиб куч, жумладан, махсус воситаларни қўллайди», — дея ҳужжатдан иқтибос келтирган «Грузия Online».
Аввалроқ кўпчилик депутатлар биринчи ўқишда «чет эл агентлари»ни рўйхатга олиш ҳақидаги – «Чет эл таъсирининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаларидан бирини қўллаб-қувватлади, унда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг бир қисми «чет эл агентлари» деб эълон қилинган. Дастлаб бу қонун лойиҳаси 9 март куни кўриб чиқилиши режалаштирилган эди, бироқ кутилмаганда кечаги кун тартибига киритилди. «Новости-Грузия» хабарига кўра, мунозара мухолифатнинг иштирокисиз бошланган.
Баҳсли қонун лойиҳалари Гуржистон парламентига «Халқ кучи» жамоат ҳаракати томонидан киритилган. У мамлакатда Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан кўп ўтмай пайдо бўлди ва мақсадларидан бири сифатида «либерал мафкура тарғиботи» ва «Ғарбнинг Гуржистон ни урушга тортиш истаги»га қарши курашни белгилади. Қонун лойиҳаларини «Халқ кучи» билан биргаликда парламентдаги мутлақ кўпчилик ўринларга эга бўлган ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
13:37 / 06.11.2024
Гуржистонда 30 та участкада сайлов натижалари бекор қилинди
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:10 / 02.11.2024