Бугунги кунда ТТА да 700 нафардан зиёд аёллар меҳнат қилишади. Тошкент Тиббиёт академияси томонидан ўтказилган байрам тантанасида уларнинг илмий, ташкилий ва бошқа жараёнларда қўлга киритаётган ютуқлари эътироф этилди.
Академия ректори А.Шодмонов тадбирда жамият тараққиёти ва ҳаётимизни аёлларнинг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлади ва қадрли устоз-мураббийлар, хотин-қизларни гўзаллик ва нафосат айёми билан қутлаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, гўзаллик, оилавий бахт тилади.
Хотин - қизлар байрами муносабати билан тайёрланган бадиий-мусиқий композицияда билимли, зукко, ҳар томонлама ўрнак олса арзийдиган, номдор стипендиант талаба-қизлар ва олима устоз шифокорларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.
Шунингдек, Тошкент давлат рус академик драма театри ижодий жамоаси томонидан “Ханума” театр томошаси намойиш этилди.
ТТА матбуот хизмати











