Украина томонининг фикрига кўра, Бахмутдан кейин рус қўшинлари узоқроққа - Краматорск ва Славянскка боришлари мумкин эди. "Шу боис йигитларимиз шу ерда турибди", – деди Украина давлати раҳбари.
Россиянинг Украинага қарши урушидаги вазиятнинг навбатдаги шарҳида Америка урушни ўрганиш институти (ISW) Киевнинг Бахмутни ҳимоя қилишни давом эттириш ҳақидаги баёнотини таҳлил қилди.
Бу шаҳар на операцион, на стратегик нуқтайи назардан фундаментал аҳамиятга эга эмас, дейди таҳлилчилар аввалги таҳлилий шарҳни эслатиб.
"Аммо Украинанинг Бахмут учун кураши ушбу ҳудудда жойлашган рус қўшинларининг ҳозирги таркиби туфайли стратегик аҳамиятга эга бўлди. Бахмут жанги "Вагнер" ХҲКнинг энг яхши кучларини жиддий равишда йўқ қилиши мумкин, бу эса Россияни алмаштириш қийин бўлган ўзининг бир нечта энг самарали зарба бериш бўлинмаларидан маҳрум этиши эҳтимоли бор, дегани", дейилади маълумотда.
















