Украина «Шимолий оқим»даги диверсия ҳақида: Бу бизнинг ҳаракатларимиз эмас
Украина мудофаа вазири Олексий Резников «Шимолий оқим» ва «Шимолий оқим 2» газ қувурлари портлашлари ортида Украина расмийлари тургани ҳақидаги айбловларни рад этди.
«Бу бизнинг ҳаракатларимиз эмас», деди у Стокҳолмда Европа Иттифоқи мудофаа вазирлари билан учрашуви олдидан.
Куни кеча The New York Times газетаси портлаш ортида қандайдир украинапараст гуруҳ туриши эҳтимоли борлигини ва бу ҳаракатни Украина ёки Россия паспортига эга одамлар амалга оширган бўлиши мумкинлигини ёзганди.
Аввалроқ немис терговчилари «Шимолий оқим»даги диверсия учун фойдаланилган кемани аниқлаганди. Бу ҳақда 7 март куни Германиянинг ARD, SWR телекомпаниялари ва ҳафталик Die Zeit нашри хабар берди.
Die Zeit нашрининг «Излар Украинага олиб боради» сарлавҳаси остида чоп этилган хабарига кўра, яхта икки украиналикка тегишли бўлган Полша компанияси томонидан ижарага олинган. Кема 2022 йил 6 сентябр куни Шарқий Германиянинг Росток портидан диверсия ҳаракатлари содир этилган жойга кетган. Худди шу жойда, портга олдиндан автомашинада олиб келинган операция учун зарур бўлган юклар унга ортилган. Текширув давомида маълум бўлишича, эртаси куни яхта Германиянинг Вик-Дарс коммунасида, кейин эса - Дания Кристиансё ороли яқинида, Борнҳолмдан шимоли-шарқда бўлган.
Кема тозаланмаган ҳолатда эгасига қайтарилди – терговчилар яхта салонидаги стол устида портловчи моддалар изларини топди.
Нашрнинг ёзишича, диверсия гуруҳи олти кишидан иборат бўлган: капитан, икки ғаввос, иккита ёрдамчи ва шифокор. Қайиқни ижарага олиш ва Европа бўйлаб ҳаракатланиш учун сохта паспортлардан фойдаланилган. Диверсияга ким буюртма бергани ҳозирча номаълум.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президентлар нега қасамёд қилади?
Жаҳон | 23:29 / 21.01.2025
-
Самарқандда қалбаки АҚШ долларини ўтказган шахслар ушланди
Жамият | 23:18 / 21.01.2025
-
Лукашенко Беларусда интернетни чекламасликка ваъда берди
Жаҳон | 23:10 / 21.01.2025
-
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Мавзуга оид
21:16 / 21.01.2025
Хавфсизлик кафолати бўлмаса, Путин 10 баробар кучли армия билан қайтади — Зеленский
20:22 / 21.01.2025
Трамп: Путин Украина бўйича келишувга эришмай Россияни йўқ қилмоқда
22:45 / 20.01.2025
Украинада Харкив мудофаасини таъминлай олмаган икки генерал ҳибсга олинди
20:22 / 20.01.2025