"Давлат хизматлари янгиликлари" каналида ёзилишича, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар қатор шахслар тоифасига бепул берилади.
Улар қуйидагилар:
- уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
- республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
- Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобил АЭС ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
- ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар;
- ёшга доир пенсия олувчилар.
















