БМТ прогнозларига кўра 2050 йилга бориб касбларининг 75 фоизи STEM фанларига алоқадор бўлиши кутилмоқда. Айнан мана шу тизим асосида таълим олиш орқали ўқувчилар келажак муаммоларига ечим топа оладиган, янги кашфиётлар қила оладиган кадрларга айланишига ишонилмоқда.
STEM таълим тизими нима ўзи?
“STEM” инглизча “Science, Technology, Engineering, Maths” сўзларининг қисқартмаси. Ўзбекчасига қисқача қилиб айтганда, СТЕМ фанлари илм-фан, технология, муҳандислик ва математика фанларини ўз ичига олади ва бу фанларни яхлит тарзда ўқитишни англатади.
СТЕМ таълими мактабдан бошланиши керак. Бу таълим асосида ўқувчи дунёда юз бераётган муаммоларга ечим топишни ўрганади. Илм-фанни (Sience) яхши ўзлаштириш ўқувчига ўзини ўраб турган атроф-муҳитни яхши англашга ёрдам беради. Технология фани инсоният келажаги бўлган рақамли дунёга мослашувчан қилади. Муҳандислик (Engineering) билан ўқувчи муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини шакллантиради, ўрганган билимларини янги лойиҳалар яратиш учун қўллай олади. Математика эса маълумотларни таҳлил қилиш, хатоларни тузатиш, тўғри ечимлар топиш учун керак. STEM мана шу 4 та йўналишни бир тизимга солади ва жамиятга инновациялар ярата оладиган, муаммоларга барқарор ечимлар топа оладиган кадрларни тайёрлаб беради.
Бу йўналишдаги ўқитишда фанни яхши ўрганиш, муаммони ҳал қилиш ва мантиқий фикрлашни ўзлаштиришга урғу берилади. STEM ўқувчиларга мактабда, ишда ва турли ҳоббиларда муваффақият қозониш имконини тақдим этади.
Масалан, STEM'ни турли асбоблардан иборат дурадгор қутиси деб олсак, уни яхши ўзлаштирган бола қутидан керакли асбобларни ўзи танлаб олиб, истаган нарсасини ясай олади. Яъни фанларнинг ҳаммаси керакли, лекин битта ўзи алоҳида эмас, биргаликда фойдали ва кутилган натижани беради.
STEM нега керак?
СТЕМ фанларини ўқиш давомида ўқувчида қуйидаги қобилиятлар шаклланади:









