Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада собиқ ўқувчилар мактабга янги бино қуриб берди
Наврўз байрами арафасида Учкўприк туманидаги 39-мактабнинг янги 220 ўринли ўқув биноси фойдаланишга топширилди.
Эътиборлиси, бино мактаб битирувчиларининг ташаббуси билан бунёд этилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати вакили Лайло Рустамова Kun.uz’га хабар берди.
“Мактабнинг биноси 1974 йилда 220 ўринга мўлжаллаб қурилган бўлиб, муассасада 438 нафар ўқувчи таъмирталаб синф хоналарида икки навбатда таълим олаётган эди.

Қисқа муддатда таълим маскани учун 220 ўринли янги ўқув биноси қад ростлади. Мавжуд 220 ўринли эски бино ҳам таъмирланди.
Бундан ташқари, 6 та синфхонаси, компьютер синфи, замонавий мебел ва ўқув жиҳозлари билан таъминланди.

Ушбу хайрли ишларни амалга оширишга 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.
Янгидан барпо этилган таълим маскани ўқувчилар ва уларнинг устозлари учун ўзига хос совға бўлди.

Бу ерда ўқувчиларнинг билим олиши учун энди барча шароит ва имкониятлар мавжуд”, – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:20 / 19.06.2026
Самарқандда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. У синф раҳбари томонидан калтаклангани айтилмоқда
11:45 / 17.06.2026
Солиқ олий мактабида бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
22:49 / 30.05.2026