Ўзбекистон | 10:13 / 17.03.2023
3527
1 дақиқада ўқилади

Хитой Тошкентда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиради

Тошкентда Хитойнинг Green & Smart Energy (GSEO) ташкилоти билан ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

16 март куни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов Хитойнинг Green & Smart Energy (GSEO) ташкилоти бош котиби Ву Жианбо билан учрашди

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, ўзаро мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, икки томон мутасаддилари Тошкент шаҳрида кам углеродли ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш ҳамда яшил ривожланишни қўллаб-қувватлаш мақсадидаги ўзаро англашув меморандумини имзолашди.

Аввалроқ Ўзбекистон бўйлаб 36 мингта аҳоли хонадонида қуёш панеллари ўрнатилиши хабар берилганди.

2023 йилда республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади. Ушбу Дастур асосида мамлакат ҳудудларида 36,6 мингта аҳоли хонадонларида умумий қуввати 182,1 МВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид