Ўзбекистон | 10:23 / 18.03.2023
9799
2 дақиқада ўқилади

ИИББ «Бунёдкор» стадионида ОАВ вакиллари билан содир бўлган воқеага изоҳ берди

Жорий йил 18 март куни Осиё кубоги чемпионатининг ёшлар ўртасидаги U-20 футбол мусобақасининг финал босқичи ўтказилади. Финал ўйинини томоша қилувчи ишқибозлар сони эса стадиондаги ўриндиқлар сонидан анча кўп, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ. 

Фото: ИИББ

Қайд этилишича, стадионнинг ўзида финал ўйинини томоша қилиш учун чипта сотиб олишга келган ишқибозлар 17 март куни «Бунёдкор» стадионидаги касса олдида жуда кўп тўпланиб кетган. Касса олдига жамоат тартибини сақлаш мақсадида ИИО ходимлари жалб этилиб, унинг олди панжаралар билан тўсилган ҳамда фуқаролар навбат билан кириши таъминланган.

Бироқ, тахминан соат 14:30 ларда Renessans TV телеканали мухбири ва телеоператори ИИО ходимлари томонидан тўсилган панжарадан ошиб ўтган, бу бошқа фуқароларнинг қаттиқ эътирозига сабаб бўлган. Жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларни тинчлантириш мақсадида, мухбир ва телеоператорга панжарадан ташқарига чиқиши лозимлиги тушунтирилган. ИИО ходимлари томонидан мухбир ҳамда телеоператорга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаган ва телеканал техникасига шикаст етказилмаган.

“Ҳурматли ОАВ вакиллари, сизларнинг ҳуқуқларингиз қонун билан кафолатланади. Лекин, ҳуқуқ бор жойда мажбурият ҳам борлигини унутманг. ИИО ходимларининг асосий вазифаларидан бири жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдир. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан ҳам ўзингиз кўриб гувоҳ бўлганингиздек, стадион кассалари олдида кўплаб фуқаролар тўпланиб кетган, навбатсиз чипта олишга бўлган уринишлар эса аянчли якун топиши мумкин эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ўз вақтида аралашуви сабабли касса олдида жамоат тартиби бузилишига ёки бошқа ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. Сизлардан ИИО ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажараётган вақтида вазиятни тўғри тушунишингизни сўраймиз”, дейилади расмий изоҳда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди