Англия: «Тоттенҳэм» учун триллер, «Арсенал» орадаги фарқни оширмоқда

Саутҳемптон – Тоттенҳэм 3:3
Голлар: 0:1 – 45 Порро, 1:1 – 46 Адамс, 1:2 – 65 Кейн, 1:3 – 74 Перишич, 2:3 – 77 Уолкотт, 3:3 – 90+3, пенальти Уорд-Проуз.
Саутҳемптон – Базуну, Уокер-Питерс, Беднарек (Мэйтленд-Найлз, 34), Белла-Кочап (Салису, 8), Перро, Армстронг (Алкарас, 70), Элюнусси (Сулемана, 70), Уорд-Проуз, Лавиа, Уолкотт, Адамс (Мара, 70).
Тоттенҳэм – Форстер, Порро (Эмерсон, 86), Дайер, Лангле, Ромеро, Дэвис (Перишич, 37), Ҳейберг, Скипп, Сон Ҳён Мин, Кейн, Ришарлисон (Кулусевски, 5; Сарр, 86).

«Ньюкасл»нинг жума кунги ғалабаси («Нотингҳэм» 2:1 ҳисобида таслим этилди) «Тоттенҳэм»ни хато қилиш ҳуқуқидан маҳрум этди, чунки лондонликлар эндиликда битта захира ўйинига эга бўлган «қарғалар»дан фақат бир очкога олдинда эди. Ва майдонда барчаси Антонио Конте сценарийси бўйича бошланди. Унинг жамоаси биринчи бўлимни устунликда якунлади, Педро Порронинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси аввалига дарвоза тўсинига, кейин дарвозабоннинг елкасига тегиб тўрдан жой олди.

Аммо жамоалар кийим алмаштириш хонасидан қайтиши билан қанотдан берилган узатмага вақтида етишга улгурган Адамс мувозанатни сақлади. Турнир жадвалининг охирги ўрнида бораётган «Саутҳемптон» яна бир бор топ-клубларга муаммо туғдиришга қодирлигини намойиш этди. Жамоа биринчи даврада пешқадам «Арсенал» билан очколарни бўлишиб олган, сўнгги бир ой ичида «Челси»ни мағлуб этган ва «Олд Траффорд»да дурангга эришганди. Бу сафар эса «авлиёлар» ўйин охиридаги драматизм билан бир очко илиб кетишди.

Кейннинг жорий мавсумда бош билан урилган тўққизинчи голи ҳам, Перишичнинг жарима майдони чизиғи атрофида туриб ерга чўпчитиб берган зарбаси ҳам мезбонлар ғалабасини таъминлай олмади. «Саутҳемптон» тезда ҳисобни қисқартирди, захирадан ўйинга тушган Сарр эса қўшимча дақиқаларда «Тоттенҳэм»ни қийин аҳволга солиб қўйди. У тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришга уриниб, ортдан келган Мэйтленд-Найлзнинг оёғига тепиб юборди ва ҳал қилувчи пеналтига сабабчи бўлди. Бундай суръатда Конте жамоаси тўртликдан яна чиқиб кетиши мумкин.

Челси – Эвертон 2:2
Голлар: 1:0 – 52 Жоау Феликс, 1:1 – 69 Дукуре, 2:1 – 76, пеналти Ҳавертц, 2:2 – 89 Симмс.