Киев: Тинчлик режасининг шарти - Россия капитуляцияси ёки қўшинларни олиб чиқиб кетиши
Киев ХХР раиси Си Жинпингнинг Россияга ташрифи чоғида муҳокама қилиниши кутилаётган Украинадаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш бўйича Хитой таклиф қилаётган режага яна бир бор изоҳ берди.
Хитой тинчлик режасини амалга оширишнинг биринчи ва асосий шарти «халқаро ҳуқуқ, БМТ Низомига мувофиқ Россия босқинчи кучларини Украина ҳудудидаги капитуляцияси ёки ундан олиб чиқиб кетиш», деб ёзди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) котиби Олексий Данилов Twitter’да.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берган Халқаро жиноий суди (ХЖС) бу масалада «холис позиция»ни эгаллаши ва «икки томонлама стандартлар»дан қочиши керак, деб маълум қилганди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги.
Пекин Украина инқирозида холис ва адолатли рол ўйнашда давом этади, деди вазирлик расмий вакили Ван Венбин 20 март, душанба куни бўлиб ўтган брифингда.
ХХР раиси Си Жинпингнинг Москвага ташрифидан олдин сўзлаган нутқида у халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ давлат раҳбарларининг дахлсизлигига ишора қилиб, ҳарбий можарони «мулоқот ва музокаралар» йўли билан ҳал қилишга чақирди. Ван Венбин, шунингдек, Хитой Россия ва Украина ўртасидаги эҳтимолий тинчлик музокараларида конструктив позицияни эгаллашини таъкидлади.
Си Жинпингнинг Россияга ташрифи 20-22 март кунлари бўлиб ўтади, Си буни аввалроқ «дўстлик, ҳамкорлик ва тинчлик саёҳати» деб атаган эди. Унинг доирасида Хитой раҳбари Владимир Путин билан учрашади. Сафар бошланишидан аввал Си Жинпинг мақола чоп этиб, унда Хитойнинг Россиянинг Украинага бостириб кириши борасидаги позициясини яна бир бор баён қилди. У аввалроқ таклиф қилинган режани эслатиб ўтди, унинг сўзларига кўра, ҳарбий можародан «рационал чиқиш» ва «барқарор тинчликка йўл» таклиф қилади.
Мавзуга оид
12:17 / 13.11.2024
Киев ЕПни Россиядан болаларни қайтаришда ёрдам беришга чақирди
10:13 / 11.11.2024
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
14:04 / 06.11.2024
Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
14:40 / 30.10.2024