ISW: Путин ва Си Жинпинг кўп қутбли дунё бўйича турлича қарашга эга
АҚШ урушни ўрганиш институти (ISW) ҳисоботига кўра, Хитой раҳбари Си Жинпинг икки давлатнинг Ғарб билан муносабатлари ривожи бўйича Кремль кутганидан кўра анча босиқроқ позицияда баҳолайди.
«Си Жинпинг ва Владимир Путин... 19 март куни чоп этилган мақолаларида бўлажак муносабатлар кўламини турлича талқин қилишган», — дея изоҳлайди таҳлилчилар ўз хулосаларини.
Шундай қилиб, Россия президенти Москва ва Пекин «Ғарбнинг ҳукмронлигига бўлган жамоавий интилиш ҳамда АҚШнинг Хитой ва Россияга қарши икки томонлама тийиб туриш сиёсатига зид равишда, кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш учун ҳамкорликни қурмоқда», деб таъкидлаган.
Шу билан бирга, Си Жинпинг камроқ тажовузкор позицияни таклиф қилиб, Россия ва Хитой одатда кўп қутбли дунё тартибини мақсад қилганини, лекин бу Ғарбга қарши эмаслигини таъкидлади.
Аввалроқ Пекин Си Жинпингнинг Россияга ташрифи олдидан Халқаро жиноий судни икки томонлама стандартларда айблаб, Украинадаги урушни дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирганди.
Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берган Халқаро жиноий суди (ХЖС) бу масалада «холис позиция»ни эгаллаши ва «икки томонлама стандартлар»дан қочиши керак, деб маълум қилди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги. Пекин Украина инқирозида холис ва адолатли рол ўйнашда давом этади, деди вазирлик расмий вакили Ван Венбин 20 март куни бўлиб ўтган брифингда.
ХХР раиси Си Жинпингнинг Москвага ташрифидан олдин сўзлаган нутқида у халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ давлат раҳбарларининг дахлсизлигига ишора қилиб, ҳарбий можарони «мулоқот ва музокаралар» йўли билан ҳал қилишга чақирди. Ван Венбин, шунингдек, Хитой Россия ва Украина ўртасидаги эҳтимолий тинчлик музокараларида конструктив позицияни эгаллашини таъкидлади.
Мавзуга оид
22:35 / 11.11.2024
«Трамп билан ҳам, Ғарб етакчилари билан ҳам мулоқот режаланмаяпти» — Песков
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
12:57 / 11.11.2024
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
07:55 / 11.11.2024