АҚШ кузгача Украинага Abrams танкларини етказиб беради
Abrams танкларини етказиб бериш муддатини қисқартириш учун Пентагон Украинага замонавийроқ М1А2 ўрнига М1А1 модификациясини тақдим этишга қарор қилди.
АҚШ Украинага аввалдан ваъда қилинган Abrams танкларини кузгача етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 21 март, сешанба куни Пентагон матбуот котиби Пэт Райдер маълум қилди. Етказиб бериш муддатини қисқартириш учун Вашингтон Киевга замонавийроқ М1А2 ўрнига М1А1 танкининг модификациясини топширишга қарор қилди, деди Райдер.
М1А2 модификацияси танкларини етказиб бериш жадвали қандай бўлиши ҳақида сўралганда, Райдер АҚШ ҳукумати дастлаб аниқ саналарга эътибор қаратмаганини, Abrams'ни жўнатишга бир йилдан кўпроқ вақт кетишини тахмин қилганини айтди.
Январь ойи охирида АҚШ ҳукумати Украинага Abrams'нинг замонавий версиясини, жами 31 та танкни беришини эълон қилди. Ўшанда ҳам Америка Мудофаа вазирлиги бу танклар Америка омборларида етарли эмаслигини ва уларни Украинага топшириш учун бир неча ой кераклигини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. «Барса» Лиссабондаги «отишма»да суперкамбэк амалга оширди, «Атлетико»да ҳам иродали ғалаба, «Ливерпул»да 100 фоизлик натижа
Спорт | 03:23
-
Трамп АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланди — инфографика
Жаҳон | 01:29
-
Словакия мухолифати Роберт Фицога ишончсизлик вотуми бериладиган йиғилишдан чиқиб кетди
Жаҳон | 00:40
-
Қирғизистонда экстремистик материалларни тарғиб қилган Ўзбекистон фуқароси ушланди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид
21:16 / 21.01.2025
Хавфсизлик кафолати бўлмаса, Путин 10 баробар кучли армия билан қайтади — Зеленский
20:22 / 21.01.2025
Трамп: Путин Украина бўйича келишувга эришмай Россияни йўқ қилмоқда
22:45 / 20.01.2025
Украинада Харкив мудофаасини таъминлай олмаган икки генерал ҳибсга олинди
20:22 / 20.01.2025