Қаршида автобозор раҳбари ва ҳокимлик мутасаддисига жиноят иши очилди
Улар дивидент кўринишида маҳаллий бюджетга ўтказилиши керак бўлган 600 млн сўмлик давлат улушини талон-торож қилишда гумонланмоқда.
«Nasaf avtomobil bozori savdo kompleksi» МЧЖ раиси Ю.А. ва Қарши шаҳар ҳокимлиги мансабдор шахсларига нисбатан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Kun.uz манбаси.
Манбага кўра, «Nasaf avtomobil bozori savdo kompleksi» МЧЖда вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган камерал солиқ текшируви юзасидан тўпланган ҳужжатлар бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Текширувда жамият мансабдор шахслари ва бошқалар томонидан жуда кўп миқдордаги ижара тўловлари ҳамда дивидент пуллари талон-торож қилингани аниқланган.
Жумладан, МЧЖ таъсисчилари — Ю.А. ва Қарши шаҳар ҳокимлиги ишончли вакили Ф.И. ўзаро жиноий тил бириктириб, МЧЖнинг 2021 йилги соф фойдасидан Қарши шаҳар ҳокимлигига тегишли бўлган 51 фоиз давлат улуши –600 млн сўмни маҳаллий бюджетга ўтказилишини таъминламаган. Гўёки бу пуллар бозор йўлларини асфальт қилишга йўналтирилгани кўрсатилиб, аслида қурилиш ишлари бажарилмаган ва талон-торож қилинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:11 / 20.07.2024
Қарши аэропорти яқинида ёнғин содир бўлди
07:43 / 27.04.2024
Ўзганинг сир сақланиши лозим бўлган видеоларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган аёл ушланди
22:32 / 20.04.2024
Қаршида DAMAS автомобилида 25 нафар болани ташиган ҳайдовчи аниқланди
23:02 / 16.04.2024