Жаҳон | 15:41 / 23.03.2023
14780
2 дақиқада ўқилади

Украина қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Бахмутга ҳужум бошланишини маълум қилди

Фото: AP

Украина қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Александр Сирский Украина Қуролли кучларининг Бахмут ҳудудига яқин орадаги ҳужуми ҳақида маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, «Вагнер» ХҲК Россиянинг бу йўналишдаги асосий кучи бўлиб қолмоқда. 

«Ҳеч нарсани аямай, улар сезиларли кучини йўқотяпти ва заифлашиб боряпти. Тез орада биз Киев, Харкив, Балаклия ва Купянск яқинларида бўлгани каби бу имкониятдан фойдаланамиз», деб ёзади Сирский.

Урушни ўрганиш бўйича Америка институти (ISW) маълумотларига кўра, Россиянинг Украинадаги ҳужуми энг юқори даражага чиқиши арафасида. Сўнгги ҳафталарда Россиянинг Донбассдаги ҳужум операциялари суръати секинлашди, бу Россия Қуролли кучларининг баҳорги ҳужуми яқин орада якунланишидан далолат бериши мумкин, дейди таҳлилчилар. 

Россиянинг Украинага қарши урушидаги вазиятнинг навбатдаги шарҳида улар Украина Қуролли кучлари Шарқий кучлари гуруҳи спикери Сергей Череватийнинг Россия Донбассда кутилаётган кенг кўламли ҳужум ва Бахмутни тактик қўлга олишни якунлаш учун етарлича куч тўплай олмади, деб ҳисоблаган баёнотига эътибор қаратилган. Агар 300 000 россиялик ҳарбий хизматчилар ҳужумда ҳал қилувчи устунликни таъминлай олмаса, кейинги сафарбарлик тўлқинлари пайтида қўшимча кучларни жалб қилиш тубдан бошқача натижага олиб келиши даргумон, дея ишонч билдирган ISW экспертлари. 

Уларнинг фикрича, Украина Қуролли кучлари ташаббусни қайтариб олиш ва фронтнинг муҳим секторларида қарши ҳужумни бошлаш учун барча имкониятларга эга. 

Мавзуга оид