Ўзбекистон | 18:55 / 25.03.2023
12399
3 дақиқада ўқилади
Реклама

9 миллиондан ортиқ рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар: Payme етти ёшда

Фото: Payme

Payme ташкил этилганидан то шу кунга қадар ўз фойдаланувчиларга турли ҳолатларда қулай ва хавфсиз ечимлар таклиф қилиб келмоқда. Ушбу илова мобил алоқа ва интернет учун тўловдан тортиб кредитларни тўлаш, авиа ва поезд чипталарини харид қилиш, ўқиш учун тўловни амалга ошириш ва бошқа кўплаб хизматларни тақдим этади.

Payme иловаси 2016 йил 25 мартда ишга туширилган. Бугунги кунда Payme бу  илованинг ўзидаги 4 600 дан ортиқ хизматлар, тизимга уланган 73 600 та ҳамкор ва ушбу хизматдан доимий равишда фойдаланадиган миллионлаб фойдаланувчилардир. Қуйида ушбу илова билан боғлиқ сўнгги йиллардаги муҳим воқеалар:

1. Payme Маҳалла виртуал майдонининг очилиши - бу ерда ҳар бир фойдаланувчи атрофдаги ҳаётни бироз яхшилаш учун ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларга ҳисса қўшиши мумкин. Олис вилоятлардаги мактабларни замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш бўйича иккита топшириқ бажарилди: Қорақалпоғистон ва Наманган вилояти.

2. Ўзбекистонда тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш лойиҳасини ишга тушириш. Payme аёл-тадбиркорларга ўз медиа-ресурслари орқали ўз бизнесларини илгари суриш имкониятини совға қилди, шунингдек, улар учун growth.payme.uz платформасини ишга туширди.

3. Payme People — компаниянинг содиқлик дастурини амалга ошириш. Унда ҳар бир транзакция учун балларни тўплаш ва уларни витринадаги ҳамкорларнинг ваучерлар, чегирмалар ва промо-кодларига алмаштириш, шунингдек, уларни Payme Маҳалла лойиҳасига хайрия қилиш мумкин.

Шунингдек, 2022 йил апрель ойида компания Британиянинг Тhe Global Economics молиявий нашри томонидан «Ўзбекистонда 2022 йилнинг энг яхши рақамли тўлов хизматлари провайдери» деб эътироф этилди. Мукофот бошқа инсонлар ҳаётини енгиллаштирмоқчи бўлган ва фойдаланувчилар учун қулай хизмат яратишга интилаётган катта профессионаллар жамоасининг машаққатли ва жиддий эътибор билан қилинган меҳнатининг яққол кўрсаткичидир.

Компаниянинг етти йиллиги санасига яқинроқ Payme иловасида рўйхатдан ўтганлар сони 9 миллиондан ошди. Бу хизматни яратувчи ва ривожлантирувчилар учун ҳақиқий совға бўлди.

«Фойдаланувчиларимиз биз учун энг яхши совғадир. Биз билан бўлганингиз учун ташаккур. Биз фойдаланувчиларимизга қулай, ишончли ва барқарор хизмат кўрсатишини таъминлаш учун ишлашда давом этамиз», — дейилади компания хабарида.

Лойиҳа янгиликларини компаниянинг ижтимоий тармоқларида кузатиб бориш мумкин.

Реклама

 

Мавзуга оид