Ўзбекистон | 15:31 / 25.03.2023
11112
2 дақиқада ўқилади

Янгиланаётган конституция “снос” билан боғлиқ муаммоларга тўла барҳам беради

Янги таҳрирдаги конституция лойиҳасининг 47-моддасида ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум қилиниши мумкин эмаслиги белгиланмоқда. Бу “снос” билан боғлиқ муаммоларга барҳам беради.

Кейинги йилларда республикада қурилиш кўламининг ортиши “снос”лар билан боғлиқ муаммоларни юзага келтирди: фуқароларнинг давлат эҳтиёжлари учун, дея олиб қўйилган ҳовлилари ўрнида кўп қаватли уйлар тикланди. Аммо уйи бузилган фуқароларнинг барчаси ҳам тўлиқ рози қилинмади, қурилиш сабаб кимларнингдир уйига етказилган зарарлар қоплаб берилмади. Вазият шу даражага етиб бордики, қурувчилар ва фуқаролар ўртасидаги зиддият жанжалга айлана бошлади.

Бу воқеалар конституцияга “снос” муаммосига барҳам бериш билан боғлиқ норма киритиш зарурлигини кўратиб берганди.

Янги таҳрирдаги конституциянинг 47-моддасида айнан “снос” муаммосининг ечими белгилаб қўйилди. Унга кўра, эндиликда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.

Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

Моддада давлат уй-жой қурилишини рағбатлантириши ҳамда уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиши ҳам назарда тутилган.  

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти