Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «КрымSOS» ташкилоти номақбул деб тан олинди
Россия Бош прокуратураси «КрымSOS» нодавлат ташкилоти фаолиятини мамлакат ҳудудида номақбул деб топди.
Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан бери у «Россия Федерацияси Қуролли кучларини обрўсизлантиришга қаратилган ахборот кампаниясида фаол иштирок этди», деб ёзади Россия маҳкамаси Telegram’да.
Шунингдек, «КрымSOS»нинг билдирилган мақсадлари Украина Қримини деоккупация ва реинтеграция қилиш, шунингдек, унинг Украинага қайтишини таъминлашдан иборатлиги қайд этилган.
Бу мақсадлар «Россия Федерациясининг ҳудудий яхлитлигини бузишга қаратилган», деб ҳисоблайди Россия Бош прокуратураси.
Аввалроқ Россия Бош прокуратураси Transparеncy International халқаро ноҳукумат ташкилотининг фаолиятини Россия ҳудудида номақбул деб тан олишга қарор қилганди. Назорат қилувчи орган сайтида 6 март куни эълон қилинган хабарда таъкидланганидек, «штаб-квартираси Берлинда жойлашган, хорижий давлатлар фуқаролари бошчилигидаги ташкилот фаолияти... эълон қилинган мақсад ва вазифалардан яққол четга чиқиб кетмоқда».
«Бутун дунё бўйлаб коррупцияга қарши курашувчи ташкилот сифатида расман ҳаракат қилиб, Россия Федерациясининг ички ишларига аралашяпти, бу эса Россиянинг конституциявий тузуми асослари ва хавфсизлигига таҳдид солади», деб маълум қилди прокуратура. Маҳкама даъволарнинг моҳияти ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган ва «номақбул»лар рўйхатига киритиш сабабларини тушунтирувчи бошқа маълумотларни келтирмаган.
Transparency International коррупцияга қарши курашувчи ва бутун дунё бўйлаб коррупция даражасини ўрганувчи нодавлат халқаро ташкилотдир. У 1993 йилда Жаҳон банкининг Шарқий Африка бўйича собиқ директори Питер Эйген томонидан Берлинда ташкил этилган. Бугунги кунга қадар Transparency International филиаллари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритмоқда.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025