Тошкентда бу йил баҳорда иссиқ сувни 5 кунга ўчириш режалаштирилмаяпти
Veolia Energy Tashkent Тошкентда бу йил баҳорда иссиқ сувни 5 кунга ўчиришларни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари кейинроқ бошланади. Бунда, сувнинг ўчирилиши бутун шаҳарда бир вақтнинг ўзида эмас, балки кварталлар бўйича амалга оширилади.
Маълумотда айтилишича, бундай ёндашув ўтказиладиган синовлар сифатини оширади. Мутахассислар эътибори иссиқлик тармоғининг кичик бир қисмига қаратилади, текшириш батафсилроқ бўлиб, кўпроқ нуқсонларни аниқлайди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари айнан қачон ўтказилиши борасида маълумот келтирилмаган.
Аввалроқ Тошкентда 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилиши, иссиқлик тармоқлари синовлардан ўтказилиши хабар қилинганди.
«Иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш керак», — дейилади Veolia Energy Tashkent хабарида.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024