Термиз аэропортида Германия ҳисобидан хавфсизлик технологиялари янгиланди
Германия қуролли кучлари Термиз аэропортида хавфсизлик ва кузатув технологияларини янгилаш учун 1 миллион евродан ортиқ маблағ ажратди.
Германия қуролли кучлари Термиз аэропортида хавфсизлик ва кузатув технологияси халқаро авиация стандартларига мос равишда янгиланишини молиялаштирди. Бу ҳақда Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Telegram-каналида хабар берилди.
Ушбу технологиялар тўсиқнинг 12 кмдан ортиқ периметри бўйлаб, шунингдек, аэропортдаги операцион марказда ўрнатилди. Улар учун 1 миллион евродан ортиқ маблағ ажратилди.
«Ушбу ҳафта Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси ҳарбий атташеси аэропортдаги монтаж ишларининг якунланишини шахсан кўришга муваффақ бўлди, — дейилади элчихона хабарида. – Термиз халқаро аэропортини модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар бизда катта таассурот қолдирди ва бунга самарали ҳисса қўшганимиздан мамнунмиз».
Элчихона маълумотларига кўра, 2002—2015 йилларда Германия қуролли кучлари Афғонистондаги халқаро миссияси доирасида Термиз аэропортидан ҳаво транспорти учун стратегик марказ сифатида фойдаланган.
«Аммо Германия қуролли кучлари олиб чиқиб кетилганидан кейин ҳам биз замонавий халқаро тижорат аэропортига айланиши йўлида ушбу аэропорт билан чамбарчас боғлиқмиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:26 / 12.11.2024
Германия бундестагида муддатидан олдин ўтказиладиган сайловлар санаси маълум бўлди
07:50 / 12.11.2024
Германияда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ғоясини қўллаб-қувватлаш пасаймоқда
20:57 / 11.11.2024
Германия ТИВ раҳбари мудофаа харажатларини оширишга чақирди
13:26 / 11.11.2024