Жаҳон | 14:44 / 29.03.2023
7559
2 дақиқада ўқилади

Германиянинг давлат қарзи рекорд даражага кўтарилди

Фото: Picture Alliance

Статистик идора маълумотларига кўра, Германиянинг бир нафар фуқаросига нисбатан давлат қарзининг умумий миқдори 28 155 еврони ташкил қиляпти.

Германия Федератив Республикасининг давлат қарзи рекорд даражага етди. 2022 йил охирида федерал, ер ва муниципал бюджетлар, шунингдек, ижтимоий суғурта жамғармаларининг қарзи биргаликда қарийб 237 миллиард еврони ташкил этди, деб хабар берди 29 март, чоршанба куни Висбаден Федерал статистика бошқармаси сўнгги йил учун дастлабки маълумотларни эълон қилиб. Бу 2021 йилги қарздан 2 фоизга кўпдир.

Германиянинг ҳар бир фуқаросига тўғри келадиган давлат қарзининг умумий миқдори 28 155 еврони ташкил этяпти, дейилади идора хабарида. Бир йил олдин у 27 922 еврога тенг эди. 

Федерал қарз 2021 йилга нисбатан 4,6 фоизга ошди. Бу, биринчи навбатда, энергия инқирози ва COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ҳолда молиялаштиришни кўпайтириш зарурати туфайли содир бўлди, дейди статистика ходимлари.

Ҳудудий ерлар даражасида қарз 5 фоизга камайди. Ижобий динамикани Саксония-Анҳалтдан ташқари деярли барча федерал ерлар кўрсатди. Муниципал бюджетларнинг қарзлари ўтган йилга нисбатан 4,4 фоизга ошди. 

Мавзуга оид