Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Спарк»нинг 2 пиёдани уриб юбориши оқибатида улардан бири вафот этди
Олмазор туманида одам ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Жорий йилнинг 27 март куни соат 11.30 ларда Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида 1997 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашинани бошқариб келаётиб, 2 нафар пиёдани уриб юборган.
Оқибатда, пиёдалардан бири - 1981 йилда туғилган Б.Т. олган тан жароҳатлари билан тиббий муассасага олиб борилган. Иккинчи пиёда - 1981 йилда туғилган У.М. олган тан жароҳатлари натижасида тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан У.М. вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
16:34
Андижонда юк машинаси уриб кетиши оқибатида пиёда вафот этди
16:15 / 02.05.2026
2 ойда 11 қурбон: Навоийда яна даҳшатли ЙТҲ содир бўлди
13:00 / 02.05.2026
Жарима балли 12 баллга етган биринчи ҳайдовчи маълум бўлди
11:36 / 01.05.2026