Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:
- транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги ҳолатини аниқлашда наркотестер махсус мосламасидан фойдаланиш;
- наркотестер махсус мосламаси ёрдамида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги аниқланган ҳолларда йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар алгоритми.
Ҳужжат 28.03.2023 йилдан кучга кирди.

















