Зеленский Си Жинпинг билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди
Украина президенти Хитой раҳбари билан бир йилдан ортиқ вақт давомида алоқа ўрнатмаганига ишора қилди. Феврал ойи охирида Пекин Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича таклифларни тақдим этган эди.
Володимир Зеленский Украинада Хитой раҳбари Си Жинпинг билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди. «Биз уни шу ерда кўришга тайёрмиз. Мен у билан гаплашмоқчиман», деди Украина президенти 29 март, чоршанба куни чоп этилган Associated Press агентлигига берган интервьюсида. Унинг қўшимча қилишича, у Хитой раҳбари билан бир йилдан ортиқ вақт давомида алоқада бўлмаган. Агентлик маълумотларига кўра, Украина раҳбари аллақачон Си Жинпингга таклифнома юборган.
25 март куни Зеленский Япониянинг The Yomiuri Shimbun нашрига берган интервьюсида Хитойнинг музокара ўтказиш бўйича таклифини олмаганини айтди. Украина етакчисининг қўшимча қилишича, у аввалроқ дипломатик каналлар орқали Хитой раҳбари билан гаплашиш истагини билдирган.
14 март куни The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб, Си Жинпинг Москвага сафари ортидан Володимир Зеленский билан онлайн музокаралар ўтказишни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.
Хитой раҳбари 20-22 март кунлари Россияда бўлди. Ташриф якунлари бўйича Си Жинпинг ва Владимир Путин иккита қўшма баёнотни имзоладилар – «Россия ва Хитой ўртасида ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш, янги даврга кириш тўғрисида» ва «Россия-Хитойнинг 2030 йилгача иқтисодий ҳамкорлиги асосий йўналишларини ривожлантириш режаси тўғрисида».
Мавзуга оид
12:15 / 12.11.2024
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда. Зеленскийнинг офисидагилар бу ҳақда қандай фикрда?
14:15 / 10.11.2024
Трамп Зеленский билан «илиқ ва ёқимли» суҳбат ўтказган. Унда Маск ҳам иштирок этган
08:20 / 24.10.2024
Шавкат Мирзиёев Си Жинпинг ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан суҳбатлар ўтказди
22:54 / 19.10.2024