Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тазйиқ ва зўравонликка дуч келган 183 нафар аёлнинг ҳар учинчисига турмуш ўртоғи зўравонлик содир этган
183 нафар сўров ўтказилган аёлнинг ҳар учинчиси турмуш ўртоғи томонидан ўзига нисбатан зўравонлик содир этилган деб билади. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти ахборот хизмати раҳбари Манижа Баҳриева маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022 йил декабр-2023 йил январ ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Андижон, Навоий, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятларида тазйиқ ва зўравонликка дуч келган 183 нафар аёл ўртасида тадқиқот ўтказилган.
Унга кўра, 53 фоиз респондент ҳасад қилиш, шахсий ҳаётга аралашиш, рашкни тазйиқ ва зўравонлик деб баҳолашган.
Сўров ўтказилган аёлнинг ҳар учинчиси турмуш ўртоғи томонидан ўзига нисбатан зўравонлик содир этилган деб билади. 26,2 фоиз респондент қайнонаси томонидан зўравонликка учраганини таъкидлаган.
Респондентларнинг аксарияти (42,5 фоиз) тазйиқ ва зўравонлик бўйича тегишли жойга мурожаат қилингандан сўнг турмуш ўртоғининг муносабати ижобий томонга ўзгарганини маълум қилган.
Мавзуга оид
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
10:14 / 21.05.2026
Фарғонада аёл эрини ургани учун оилавий зўравонликда айбланди
16:20 / 29.04.2026
Деновда «Шакки» лақабли зўравон бир йигитни уриб ўлдиргани айтилмоқда
17:40 / 25.04.2026