Нью-Йорк ҳакамлар ҳайъати Трампга айблов қўйишни ёқлаб овоз берди
Доналд Трамп АҚШнинг судда расман айбланадиган биринчи собиқ президентига айланди. Бу актриса Сторми Даниелсга сукут учун пул тўлаш билан боғлиқ.
Нью-Йоркдаги катта ҳакамлар ҳайъати собиқ актриса Сторми Даниелсга жим бўлиш учун пул тўлаш ишининг бир қисми сифатида АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга қарши жиноий иш қўзғатиш учун овоз берди. Манҳеттен округи прокурори Алвин Браггнинг 31 март, жума куни Twitter'да эълон қилган баёнотига кўра, прокурорлар Трампнинг адвокати билан боғланиб, уни туман прокуратурасига келишини мувофиқлаштирган.
Прокурор қўшимча маълумотни айблов қўйиш муддати белгиланганидан кейин беришга ваъда қилди. The New York Times газетасининг ёзишича, яқин кунларда айблов эълон қилинади. АҚШ собиқ президентига қандай айбловлар қўйилиши ҳозирча маълум қилинмаган.
Американинг CNN ва NBC телеканаллари сиёсатчининг адвокати Жо Такопинага таяниб, Трамп келаси ҳафта судга келиши мумкинлигини хабар қилмоқда. Бу АҚШ тарихида биринчи марта мамлакатнинг амалдаги ёки собиқ президентига жиноий айблов қўйилишидир.
Манҳеттен округи прокуратураси собиқ президентга 2006 йилда Трамп билан яқин муносабатда бўлганини даъво қилган актриса Сторми Даниелсга пул тўлаш схемасидаги роли бўйича тергов ўтказмоқда. 2016 йилги президентлик сайловларидан бироз олдин Даниелс келишув доирасида Трампнинг адвокатларидан 130 минг доллар олган.
Мавзуга оид
23:44 / 31.10.2024
Республикачи Шварценеггер сайловда демократ Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлашини айтди
14:01 / 31.10.2024
«Бу Камала ва Байден шарафига». Трамп чиқинди ташувчи машинага миниб олди
22:23 / 30.10.2024
АҚШ Россия «дўстларига» қарши санкциялар киритди
21:25 / 30.10.2024