Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ Фарғонада 1,5 млрд сўмлик психотроп дориларни мусодара қилди
Фарғона вилоятида 4 минг дона «Трамадол» гиёҳвандлик воситаси ва салкам 10 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар савдосига чек қўйилди. Мусодара қилинган дориларнинг умумий баҳоси 1,5 млрд сўм бўлди.
Фарғона вилоятида 4 минг дона «Трамадол» гиёҳвандлик воситаси ва салкам 10 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Фарғона туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс қирғизистонлик танишлари билан 4000 дона «Трамадол» гиёҳвандлик воситаси ҳамда 5306 дона «Регапен» ва 232 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиб олишга ва бунинг учун уларга олдиндан 1200 доллар юбориб, қолган пулларни дори воситаларини сотиб бўлганидан кейин беришга келишган.
Қирғизистонлик фуқаролар эса унинг буюртмасини айланма йўллар орқали Ўзбекистон ҳудудига ўтказиб бергани айтилмоқда.

Ушбу фуқаро Риштон туманига бориб, 2800 дона «Трамадол» гиёҳвандлик воситасини ҳамда 560 дона «Регапен» ва 10 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Қўқон шаҳрида яшовчи, 1989 ва 1990 йилларда туғилган 2 харидорга 13 млн сўм ҳамда 100 долларга сотиб, Қўқон — Фарғона йўналишида ҳаракатланаётган вақтида ушланган. Ундан 600 дона «Трамадол», 50 дона «Тропикамид», 13 млн сўм ҳамда 100 доллар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, ундан гиёҳвандлик воситаларини сотиб олган қўқонлик 2 харидор ҳам ушланиб, улардан ҳам ашёвий далиллар тегишли тартибда олиб қўйилган.
Бундан ташқари, наркосавдогарнинг кўрсатмаси асосида унинг яшаш хонадонидан товарнинг қолган қисми, яъни 600 дона «Трамадол» гиёҳвандлик воситаси ҳамда 4746 дона «Регапен», 172 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий баҳоси 1,5 млрд сўмни ташкил этувчи гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:18 / 04.06.2026